
Тошкент шаҳри Юнусобод туманида қора ниқоб кийган номаълум шахс банк хизматлари марказини ўмаришга уринди, деб kun.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, ҳодиса 18 апрель куни соат 16:30 дан 17:00 гача бўлган вақт оралиғида «Трастбанк»нинг «Туркистон» банк хизматлари марказида содир бўлган. Шахс дастаси изоляция лентаси билан ўралган сохта қуролдан фойдаланиб, банкни босиб кирган.
Банк ходимлари томонидан тезкор равишда берилган сигнал орқали ИИВ Қўриқлаш хизмати ходимлари ҳодиса жойига етиб келиб, уни тўхтатган ва гумондорни қўлга олган.
Ҳодиса натижасида фақат банк эшиги шикастланган. Ҳеч ким жабрланмаган, пул маблағларига ҳам зарар етмаган. Ҳозирда терговгача бўлган суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар