date

Тошкентда тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди

Тошкентда тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳри ва вилояти ҳудудида ёввойи ҳайвонларни ноқонуний сақлаш билан боғлиқ ҳолатлар ўрганилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида Тошкент вилояти ҳамда шаҳар ҳудудидаги питомниклар ҳамда ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш жойларида 9 турдаги 80 дан ортиқ сутэмизувчи ҳайвонлар ва паррандалар, жумладан, тўртта Африка шери рухсатномадан ташқари, ноқонуний сақлаб келинаётгани аниқланган.

Ушбу ҳайвонларнинг бир қисми белгиланган тартибда сақлаш учун Тошкент шаҳар ҳайвонот боғига топширилган. Ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Маълумот учун, «Ёввойи ҳайвонларни сақлаш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарорига асосан 2025 йил 1 январдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан қатор ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш ҳамда цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Тошкентда тўртта шер ноқонуний боқиб келингани аниқланди