date

Марат Ҳамдамов Сабрина Жабборовага уй берилмагани масаласини изоҳлади: “Қалбим совиди, энди бошқа муҳтожга бераман”

Марат Ҳамдамов Сабрина Жабборовага уй берилмагани масаласини изоҳлади: “Қалбим совиди, энди бошқа муҳтожга бераман”
Ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага сабаб бўлган ҳолат — актриса Сабрина Жабборовага тадбиркор Марат Ҳамдамов томонидан ваъда қилинган уй берилмагани юзасидан тадбиркор шахсан муносабат билдирди.

Видео орқали чиқиш қилган Марат Ҳамдамов ушбу ишнинг асли қандай кечганини баён этиб, масаладаги бир қатор ноаниқликларга аниқлик киритди.

“Ёрдам ниятида боғланган эдим, пиар қилиш ниятим йўқ эди”

Ҳамдамов ўз сўзларига кўра, Сабрина Жабборова ҳақидаги видеолар тарқалганидан кейин унинг Туркияда эканини билиб, Telegram орқали боғланган ва қайтиб келганда хабар беришини сўраган.

“Улар Ўзбекистонга қайтгач, паспорт нусхаларини юборишди. Аммо ўша кунлари компаниямизда акция бўлиб, мен анча банд эдим. Сабрина ёзган хабарни кеч ўқидим. Кейин рақам сўрадим, менга адвокати билан боғланишни айтди. Бу мени ҳайратга солди — нега адвокат керак?” — дейди тадбиркор.

Унинг таъкидлашича, эҳсон қилишни оммага ошкор қилмасдан, тинчгина амалга ошириш ниятида бўлган. Бироқ кейинги муносабатлар, жумладан, интернетдаги баёнотлар унда нохуш таассурот қолдирган.

“Мени реклама қилмоқчи бўлган, дейишди — хафа бўлдим”

Тадбиркорнинг таъкидлашича, у уй беришга мажбур эмас эди, бу шунчаки ёрдам ниятида қилинган иш бўлган. Унинг сўзларига кўра, Сабринанинг адвокати томонидан айтилган “пиар” иддаоси, интернетдаги фикрлар ва миннатсиз муносабат унда эҳсон ниятини совитган.

“Аллоҳ қалбингизни очса, ҳатто охирги нарсангизни ҳам бериб юбориш мумкин. Лекин Аллоҳ насиб қилмаса, бир сўм ҳам берилмайди. Энди шу уйни бошқа бир муҳтож, уйсиз, вояга етмаган болалари бор онага тақдим қиламан,” — дейди тадбиркор.

Сабрина Жабборова — мудҳиш ҳодиса қурбони

Эслатиб ўтамиз, Сабрина Жабборова актриса Озода Нурсаидова қўшиғи учун клип суратга олиш жараёнида “Гелик” автомобили томонидан босиб кетилган эди. У кейинчалик муваффақиятсиз операция туфайли бир оёғидан жароҳат олган, кейинчалик кўнгиллилар ёрдамида жами 367 миллион сўм йиғилиб, Туркияда муваффақиятли жарроҳлик амалиёти ўтказилган ва тўғри юра бошлаган.

Адвокат фикри ва вазиятга муносабат

Сабринанинг адвокати Зебоҳон Комилова эса ўз баёнотида тадбиркорни “пиар орқали танилиш”да айблаган, телефони қора рўйхатга туширилганини айтган.

Zamin.uz таҳририяти ушбу ҳолат юзасидан барча томонларнинг муносабатларини ёритишда давом этади. Эҳсон — қалб ишидир, бироқ унга муносабат ҳам, гўёки, эҳтиром билан бўлиши керакми? Сиз бу воқеа ҳақида нима деб ўйлайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Марат Ҳамдамов Сабрина Жабборовага уй берилмагани масаласини изоҳлади: “Қалбим совиди, энди бошқа муҳтожга бераман”