7 321
Биринчи рақамли британ кардиологи: «АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкин»
Биринчи рақамли британ кардиологларидан бири АҚШ президенти Трампнинг «севги туфайли ўлим» топиши мумкинлигини билдирди. Трамп иш вақтида юрак хуружи тутиб қолишидан хавотирда деб ёзади “УСН-1492 News”. Трампниниг шахсий шифокори Патрикнинг айтишича ҳозирча унинг соғлиги жойида. Лекин янги президент сайлов олди кампанияларидаги уйқусиз тунлар ва қаттиқ иш кунлари учун соғлиғи билан тўлов тўлаши мумкин. У президентнинг инфаркт бўлиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас, дейилади "Мулоҳаза" нашрида.
Бошқа шифокор эса яқин вақтлар ичида Трампнинг ҳолдан тойишига унинг ёш рафиқаси 46 ёшли Мелания сабаб бўлиши мумкинлигини айтди. Чунки Мелания Трампдан жуда қаттиқ эътибор талаб қилишга ўрганиб қолган.
«Умид қиламизки у иш жойида ёки севгидан вафот этмайди” дейди доктор Карен Мортон.
Сайлов кампанияси вақтида Трамп уни баъзилар томонидан мамлакатни бошқаришга соғлиги тўғри келмаслиги таъкидлангани учун шифокорлар кўригидан ўтганди. Унинг шахсий шифокорларидан бири Н.Гаролд Борнстейн Трампнинг соғлиги аъло даражада эканлигини таъкидлаганди. Бошқа шифокор кўрсатмасида айтишича Трампнинг бўйи 191 см. Оғирлиги эса 100 кг. Бу эса унда семириш касаллиги ривожланаётганини кўрсатади дейди шифокор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди