
Австралияда йиртқич қуш йўл бўйлаб ҳаракатланаётган автомобилнинг устига тирик илонни ташлаб қочди. Видео австралиялик видеорегистраторлар эгалари жамиятининг Facebook'даги саҳифаси орқали тақдим этилди.
Панжалари орасида илонни кўтариб учаётган қуш у қадар катта бўлмаган тезликда йўлни кесиб ўтди. Яқин орадаги машинага бироз масофа қолганда қуш ўз ўлжасини ташлаб, осмонга учиб кетди. Автомобиль йўловчилари кутилмаган вазиятда қўрқиб кетишди, хавф ортда қолганини билишгач, кулиб юборишди.
[media=https://youtu.be/nXsMCEyMKVc] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар