
Мажбурий ижро бюроси нафақат қонун устуворлигини таъминлаш, балки жамият ҳаётининг турли жабҳаларига фаол ҳисса қўшиш, айниқса, ёш авлод камолотига ғамхўрлик қилиш борасида ҳам изчил ишларини давом эттирмоқда.
Бугунги кунда "Китоб – бебаҳо хазина" шиори остида МИБ томонидан ноёб ва мазмунли акция – "Болаларга китоб беринг" челленжи муваффақиятли ташкил этилди.
Жумладан, Олтиариқ туман бўлими давлат ижрочилари Д.Мамажонов ва У.Ўктамовлар "Узумчи", " Оқ олтин" ҳамда "Мирфозил" маҳаллаларда яшовчи эҳтиёжманд алимент олувчи оналар фарзандларига ёш ўқувчиларга мўлжалланган қизиқарли жаҳон адабиёти дурдоналарини ҳдя этиш.
Ушбу ташаббуснинг асосий мақсади – кичкинтойларимизнинг китобхонлик маданиятини ошириш, уларни маънавий бойитиш, билимга чанқоқлигини қондириш ва тафаккурини кенгайтиришдир.
Зеро, болаликдан китобга ошно бўлган инсон – бу келажакнинг порлоқ фуқароси, мамлакат тараққиётининг пойдеворидир. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар