
2025 йил 10 июн куни соат 01:32 да Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган «Чимён» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ёғочли материаллардан барпо этилган ресторанлардан бирида ёнғин келиб чиққан.

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ёнғин ҳақидаги хабар тушган заҳоти 5 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига йўл олган ва соат 02:01 да етиб борган. Улар ёнғинни 12 дақиқа ичида — соат 02:13 да ўраб олишга муваффақ бўлган. Тўлиқ ўчириш ишлари соат 04:20 да якунланган.
Ёнғин натижасида тахминан 300 квадрат метр майдондаги рестораннинг том қисми, шифти, ички қурилмалари ва жиҳозлари зарар кўрган.
Ҳозирча ҳеч ким жабрланмагани маълум қилинди. Ҳодиса сабаблари ва етказилган моддий зарар ҳажми аниқланмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар