Британия телеканалларидан бири ўзининг "Ер сайёраси 2" ҳужжатли фильмига катта эътибор қаратишда давом этмоқда. Ҳужжатли фильмда денгиз игуанасининг илонлардан қочиши ҳамда тимсоҳ ва ягуар олишувидан кейин урғочи шернинг жирафага ҳамласи ҳавола этилди.
Ҳужжатли фильмнинг 27 ноябрда намойиш қилинган сериясида жирафа шерлар тўдасидан қочаётгани тасвирланган. Ҳужжатли фильм шарҳловчисининг таъкидлашича, жирафада қочиб кетишга кучи ва тезлиги етарли бўлган, бироқ у бунинг ўрнига тўғри қопқонга қараб борган.
Бироқ томошабинлар таажжубига шернинг ҳужуми унинг ўзига "қимматга тушган". Лавҳалардан бирида жирафа шернинг афтига тепиб қолган.
Ушбу ролик британияликлар орасида ҳазиллар учун оммабоп мавзуга айланди. Фойдаланувчилар шернинг жирафадан тепки ейишини инсоннинг ўзи тайёр бўлмаган нарса билан тўқнашувига қиёслашган.
Жумладан фойдаланувчилардан бири "Мен шер жирафадан тепки еганини кўргач, энди душанбалардан бошқа шикоят қилмайман", деб айтган.
Ёшроқ фойдаланувчи эса жирафани математикадан тестига, шерни эса ўзига қиёслаган.
[media=https://youtu.be/_fgdF8XmBC4] “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?