date

Фарзандлар тирик етим бўлмасин! 

Фарзандлар тирик етим бўлмасин! 
Оила - жамият пойдевори, аммо арзимас низолар туфайли бу муқаддас қўрғон дарз кетиши мумкин. Жанжаллар ва судга мурожаатлар орадаги муносабатларни совутади.

Мажбурий ижро бюроси ходимлари нафақат алимент қарздорликлари билан ишлайди, балки оилаларни сақлаб қолишга ҳаракат қилишади.

Уч фарзанди учун 9 млн. сўм алимент қарзи бўлган отага нисбатан чора кўрилаётганида, бюронинг Бахмал тумани ходимлари ва маҳалла фаоллари томонларга тўғри ҳуқуқий тушунтиришлар беришди. Натижада, эр-хотин яраштирилди!

Бу болаларнинг ота-онасининг меҳри билан тўйиб ўсиши учун замин яратди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар тирик етим бўлмасин!