
Бугун, 14 июль куни Тошкент шаҳар суди блогер Жаҳонгир Туляганов иши юзасидан апелляция тартибидаги қарорини эълон қилди.
Маълум қилинишича, суд Шайхонтоҳур туман суди томонидан 2024 йил 3 июнь куни чиқарилган қарорни бекор қилди ва ишни қайта кўриб чиқиш учун Шайхонтоҳур тумани ички ишлар органларига қайтарди.
Туляганов аввалроқ Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 202-2-моддаси (ёлғон ахборот тарқатиш) 1-қисми асосида жавобгарликка тортилган эди.
Суд қароридан норози бўлган шахслар ва ташкилотлар 6 ой муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Олий судига шикоят ёки протест киритиш ҳуқуқига эга.
Эслатиб ўтамиз, ушбу иш жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Янги қарор билан иш юзасидан янада холис текширув ва ҳуқуқий баҳолаш кутилаётгани айтилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар