Америка Қўшма Штатлари Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун сайловларда ишончли ғалаба қозонгани билан табриклади. Шу билан бирга, Вашингтон минтақадаги барқарорлик сақланишига ва Марказий Осиёнинг ушбу мамлакатида ислоҳотлар ўтказилишига умид билдирган, Давлат департаменти вакили Марк Тонер журналистлар билан мулоқотида шу ҳақда маълум қилган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.
"Умуман, биз Президент в.б. ва Бош вазир Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистоннинг янги Президенти сифатида сайлангани билан табриклаймиз. Ўзбекистон ўз тарихининг янги саҳифасини очар экан, биз минтақавий барқарорлик таъминланишига ва кенг миқёсли иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар бошланишига умид қиламиз", — деган Тонер.
Унинг таъкидлашича, ЕХҲТ миссияси сайловлардаги "қатор камчиликлар" ва "сайлов жараёнидаги нуқсонлар"ни қайд этганига қарамай, сайловлардаги шаффофлик таъминланганини олқишлаган.
"АҚШ элчихонаси ҳам кузатув ишларини олиб борган", — деган Тонер, унинг натижаларига ойдинлик киритмаган.
2016 йил 4 декабрида Ўзбекистон президентлиги учун навбатдан ташқари сайловлар бўлиб ўтди. МСК баёнотига кўра, республика президенти вазифасини бажарувчи Мирзиёев 88,61 фоиз овоз тўплаган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди