date

Фарзандлар бутун оила бағрига қайтди

Фарзандлар бутун оила бағрига қайтди

ФИБ Чирчиқ туманлараро судининг 17.04.2025 йилдаги ижро варақасига асосан, қарздор М.Р.дан ундирувчи О.А. фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати жорий йилнинг 21 апрель куни, шунингдек, юқоридаги суднинг 01.05.2025 йилдаги суд буйруғига асосан, қарздор У.Ҳ.дан ундирувчи Ж.Т. фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандлари таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг М.Улуғбек туман бўлими иш юритувига жорий йилнинг 2 май куни келиб тушган.

Ижро ҳаракатлари давомида, жорий йилнинг 23 июль ҳамда 11 август кунлари бўлим давлат ижрочиси Ж.Шерқозиев томонидан ҳуқуқий тушунтириш ишлари олиб борилиши натижасида тарафлар яраштирилди. Шунингдек, мазкур ижро ҳужжатлари Қонунининг 40-моддаси, 1-қисмига асосан ижро иши юритишдан тамомланди.

Мазкур алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатларида бир ёш оиланинг бир нафар, иккинчи оиланинг икки нафар вояга етмаган фарзандлари бор. Катталар ўртасидаги тушунмовчиликлар сабаб кўпроқ ўртадаги вояга етмаган фарзандлар қийналади.

Шуни эътиборга олган ҳолда, Бюро органларига келиб тушаётган алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари бўйича давлат ижрочилари томонларни яраштиришга, алимент ундируви бу ечим эмаслигини, ўртадаги вояга етмаган фарзандлар тақдири беэтибор қолмаслигини тушунтиришади. Худди шундай ҳуқуқий тарғиботлар натижасида ажримдаги яна икки оила тикланишига эришилиб, уч нафар вояга етмаган фарзандлар бутун оила бағрига қайтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарзандлар бутун оила бағрига қайтди