date

Нукусда яна бир ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди

Нукусда яна бир ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд қарорларига асосан фуқаролар томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда қурилган қурилмаларни мажбурий бузиш ишлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида жами 140 та ноқонуний қурилмлар буздирилишига эришилган.

Масалан, Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 2025 йил 5 июнь кунги ижро ҳужжатига асосан, Нукус шаҳри, Боз жер кўчаси бўйидаги 194 кв.м. ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилган пойдеворни (фундамент) мажбурий буздириш ва ер майдонини яроқли ҳолатга келтириш белгиланган.

Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Нукус шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушиб, бўлим давлат ижрочиси томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, бўлим давлат ижрочиси томонидан жавобгарга ноқонуний қурилмани ўз ҳисобидан бузиши лозимлиги ҳақида бир неча маротаба тушунтириш ва огоҳлантиришлар берилган.

Шунга қарамасдан, жавобгар томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилмаган.

Шу сабабли, ушбу ноқонуний қурилма Бюро ходимлари томонидан, махсус техника воситалари ёрдамида жорий йилнинг 21 август куни мажбурий тарзда буздириб ташланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Нукусда яна бир ноқонуний қурилма мажбурий буздирилди