Бухорода математика ўқитувчисининг ойлиги 30 миллион сўмдан ошди

Ўзбекистонда юқори натижаларга эришаётган педагогларни моддий рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунинг натижасида малакаси ва билимини ошириб бораётган айрим ўқитувчиларнинг ойлик даромади ҳам сезиларли даражада ортмоқда.
Маълумотларга кўра, Бухоро вилоятида 2 105 нафар, жумладан, Ғиждувон туманида 250 нафар ўқитувчи ойига 1 000 доллардан ортиқ маош олмоқда. Ғиждувонда фаолият юритувчи математика ўқитувчиларидан бири эса халқаро сертификатлар ва турли устамалар ҳисобига ойлик даромадини 30 миллион сўмдан оширган. Бу қарийб 3 000 долларга тенг.
Шунингдек, педагогларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги рағбатлантириш чоралари ҳам жорий этилмоқда. Аниқ фанлар бўйича миллий сертификатга эга ўқитувчиларга 50 фоизлик устама берилиши, илғор педагогларни эса 30 миллион сўмлик бир марталик мукофот билан тақдирлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, 1 000 нафар ўқитувчининг хорижда стажировка ўташи режалаштирилган бўлиб, уларнинг имтиҳон харажатлари тўлиқ қопланади. Камида 15 йиллик иш стажига эга педагогларнинг фарзандларига олий таълим контрактини тўлаш учун фоизсиз кредитлар ажратилиши, фан олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган устозларга эса тўғридан-тўғри олий малака тоифаси берилиши белгиланган.































Изоҳлар 0
…