date

Термизда судя ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Термизда судя ёрдамчиси пора билан қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида жиноят ишлари бўйича Термиз туман суди судя ёрдамчисининг қонунийликка зид ҳаракатлари фош этилди. У ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини енгиллаштириш эвазига пора талаб қилгани маълум бўлди.

Дастлаб у ҳуқуқбузардан 500 минг сўм пул олган. Кейинчалик эса ишни ижобий ҳал этиш учун яна қўшимча равишда 800 АҚШ долларини талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг ҳудудий бўлинмаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида судя ёрдамчиси ўз қариндоши орқали пора пулини қабул қилиб олган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Ҳозирги пайтда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “в” банди ҳамда 28,211-моддаси (Пора бериш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Суд қарорга кўра унга қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳолат яна бир бор суд тизимида ҳам шаффофлик ва масъулият масалалари қай даражада муҳим эканини кўрсатиб турибди. Жамоатчилик эса бундай ҳолатларнинг кескин бартараф этилиши ва адолатли жазо қўлланишини талаб қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Термизда судя ёрдамчиси пора билан қўлга олинди