date

Тошкент вилоятидаги боғчаларда 109 нафар болалар овқатдан заҳарланди

Тошкент вилоятидаги боғчаларда 109 нафар болалар овқатдан заҳарланди

Тошкент вилоятининг Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги боғчаларда болалар овқатдан заҳарланди. Айни пайтда Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида бўлиб, уларнинг саломатлиги барқарор. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, 25 сентябр куни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, вазир ўринбосари Азизбек Турдиев мазкур ҳолатларни шахсан ўрганиш мақсадида Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Пискент ва Бўка туманларидаги мактабгача таълим ташкилотларида бўлди. Ҳудудий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, маҳаллий ҳокимлик масъуллари билан ҳамкорликда боғчаларнинг айни вақтдаги ҳолати, ошхоналардаги мавжуд шароитлар кўздан кечирилди. Боғча раҳбарлари, тарбиячилар билан мулоқот қилинди.

Таъкидланишича, Қуйи Чирчиқ туманида 12 нафар, Оққўрғон туманида 97 нафар бола шифокорлар назоратида, уларнинг саломатлиги барқарор.

«Тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда эҳтиёт чораси сифатида Пискент ва Бўка туманларидаги боғча тарбияланувчилари навбати билан шифокорлар назоратидан ўтказилмоқда. Ҳозиргача болалар соғлиғига жиддий хавф соладиган ҳолатлар аниқланмаган», дейилади хабарда.

Хабарга кўра, юзага келган ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан назоратга олинган ва тергов жараёнлари бошланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятидаги боғчаларда 109 нафар болалар овқатдан заҳарланди