date

Руль бошқарувини йўқотган ҳайдовчи пастликка қулади

Руль бошқарувини йўқотган ҳайдовчи пастликка қулади

Бугун, 13 октябрь куни соат тахминан 03:30 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани ҳудудидан ўтувчи маҳаллий аҳамиятга эга 10V029 “Жартепа қишлоғи — Тарнов қишлоғи” автомобиль йўлида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълумотларга кўра, 2005 йилда туғилган И.С. бошқарувидаги “Nexia 3” русумли автомашина ҳаракатланиш жараёнида ҳайдовчи рульни бошқаришни йўқотиб, йўлнинг ўнг томонидаги пастликка тушиб кетган.

Ҳодиса натижасида ҳайдовчи енгил тан жароҳати олган ва тиббий ёрдам учун шифохонага мурожаат қилган.

Айни пайтда мазкур ҳолат юзасидан Зангиота тумани ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Руль бошқарувини йўқотган ҳайдовчи пастликка қулади