
Москвада 10 яшар укасини ўлдирганликда гумон қилиниб, унинг акаси қўлга олинди. Бу ҳақда ТАСС хабарига асосланиб Кун.уз ёзмоқда.
“Тергов қўмитасининг терговчилари ва полиция ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тезкор тадбирда қисқа муддат оралиғида 17 яшар йигит ўз укасининг қотиллигида гумонланиб, қўлга олинди. Сўроқ вақтида у ўз айбига иқрор бўлди”, - деди Юлия Иванова.
Эслатиб ўтамиз, 27 декабрь куни Ломоносов мавзесидаги турар-жой биноси хонадонларидан бирида 10 яшар боланинг жасади топилган. Қотиликка нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари натижасида маълум бўлишича, бола бўғиб ўлдирилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар