
«Газета.uz» ўқувчиларнинг саволларига жавобан, Тошкент метрополитени ва бошқа жамоат транспортларида бепул хизмат кўрсатиш жорий этилмаганини маълум қилди.
Нафақахўрлар учун метрополитендан 10:00 дан 16:00 га қадар бепул фойдаланиши эҳтимоли тўғрисида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сайловолди учрашувларидан бирида сўзлаган эди.
Таҳририятимизнинг «Тошшаҳартрансхизмат» компаниясидан аниқлик киритишича, мазкур масала ҳақиқатдан ҳам кўриб чиқилмоқда, бироқ ҳозирча ҳеч қандай ҳужжат қабул қилингани йўқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар