date
views 9 380

Шуҳрат Жалилов «Нуроний» жамғармасига раҳбар этиб сайланди

Шуҳрат Жалилов «Нуроний» жамғармасига раҳбар этиб сайланди

Ўзбекистон Миллий университети профессори Шуҳрат Жалилов Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси республика бошқаруви раиси этиб сайланди. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар қилди.

Жамғарма раҳбарини сайлаш масаласи жамғарма марказий кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида кўриб чиқилди. Тадбирда бош вазир Абдулла Арипов иштирок этди.

28 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган фармонга мувофиқ, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармаси номи Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш «Нуроний» жамғармасига ўзгартирилди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Шуҳрат Жалилов «Нуроний» жамғармасига раҳбар этиб сайланди