Цукерберг икки ҳафта ичида 5 миллиард долларга бойиди

  • 17 январь 2017, 13:57
  • 4 929
  • Жамият
  • Цукерберг икки ҳафта ичида 5 миллиард долларга бойиди

    Марк Цукербергнинг бойлиги 2017 йилнинг биринчи икки ҳафтасида 5 миллиард долларга кўпайди. Бу Forbes рўйхатидаги миллиардерлар орасида энг яхши кўрсаткичга айланди, деб хабар қилди Кун.уз сайти.

    Нашрнинг таъкидлашича, Facebook асосчиси бу маблағлар билан Дональд Трампнинг АҚШдаги сайловларда ғалаба қозонганидан сўнг, йўқотган пуллари ўрнини тўла қоплаб олди.

    Цукерберг даромади Facebook акциялари қийматининг жиддий ошиши туфайли кўпайган.

    Маълумот учун, Цукерберг компаниянинг 410 миллион акциясидан иборат пакетга эгалик қилади. Унинг давлати айни дамда 53,8 миллиард долларни ташкил этмоқда. У Forbes рўйхатида Билл Гейтс, Уоррен Баффетт, Жефф Безос ва Амансио Ортегадан сўнг бешинчи ўринда қайд этилган.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Цукерберг икки ҳафта ичида 5 миллиард долларга бойиди