6 749
27 ёшли супермодель Ксения Дели уйсиз қарияга 1 миллион рубль бериш учун Краснодарга учиб келди
27 ёшли молдовалик модель Ксения Делининг уйсиз қарияга қилган хайрияси Россия оммавий ахборот воситалари томонидан кенг муҳокама қилинди. «Риа новости»га асосланиб «Дарё» ёзишича, модель 1 миллион рубллик конвертни шахсан топшириш учун Краснодарга ташриф буюрган.
«Дядя Миша»
Миша амаки Кубандаги энг таниқли спорт мухлиси, оппоқ соқолли, кўзлари самимий бу қарияни кўпчилик яхши танийди. Асл исми Михаил Гориян бўлган чол Тоғли Қорабоғ можаросидан кейин яқинларини йўқотган ва 1989 йил Бокуни тарк этган, турли бурчакларда саргардон бўлган. Совуқ қиш кунларидан бирида Миша амаки бутунлай уйсиз қолди. У бунга қадар дўстларининг уйида яшарди, бироқ улар ҳам оламдан ўтиб кетди.
Ваҳоланки 68 ёшли қарияни Краснодарда яхши танишади. Уни баскетбол, футбол, волейбол учрашувларида кўриш мумкин эди ва чол кубанлик спортчиларни қизғин қўллаб турарди. «Чемпионат» нашри хабарига кўра, Миша амакига энг катта ёрдамни қайсидир спортчи эмас, балки молдовалик модель кўрсатган.
Эзгулик
Светлана исмли қиз Миша амакига ёрдам бериш илинжида «Миша амаки учун уй» акциясини эълон қилиб, унинг учун пул йиға бошлади. Светлана Черникованинг ҳаракатлари зое кетмади.
Қиз хаёлига келган барча ишни қилиб, омманинг эътиборини уйсиз қолиб кетган чолга қаратишга уринган. Бироқ ўткинчилар орасида уни танқид қилганлар ҳам бор бўлиб, «Нега энди фақат Миша? Петя ёки бошқа болалар эмас» деб, кесатиқ фикрлар ҳам билдирган.
Ёрдам берувчилар орасида Армен Амбарсумян ва унинг дўстлари ҳам бор эди. «Ажойиб кун бўлди. Ресторанда Миша амаки билан турганимизда кутилмаганда Victoria’s Secret супермодели Ксения Дели кириб келди. Унинг қўлида пул солинган конвертни кўриш мумкин эди. Ксения конвертни Миша амакига топширар экан, уни қучиб қўйишни ҳам ёдидан чиқармади. Бу вақтда Светлана кўз ёшини тийиб туролмас, Миша амаки ва қолганлар эса шокка тушиб қолгандик», — деб ҳикоя қилган Амбарсумян.
Ксения Делининг конвертида 1 миллион рубль бор эди (тахминан 17 минг АҚШ долларига яқин). Унинг бу хайриясидан кейин «Миша амаки учун уй» устида ишлаган кўнгиллилар акцияни ёпиқ дея эълон қилди. Ундан тушган пул жами 1,7 миллион рублни ташкил қилган. Кўнгиллилар Миша амакининг ҳужжатларини расмийлаштириш ишлари билан банд, шундан кейин улар қарияга уй танлашда ёрдам беришни ҳам ният қилган.
Ксения Дели
Ксения Молдовада туғилган. У 18 ёшида талабалар учун махсус дастур ёрдамида АҚШга ўқишга кетади. Қайтишни режалаштирганди, бироқ тақдиридан қочиб қутула олмади.
Америкада Делини машҳур фотограф Гэвин О’Нил учратиб қолди ва унга пул бериб, Лос-Анжелесда қолишга кўндирганди. Унинг биринчи суратлариёқ машҳур бўлиб кетди ва АҚШнинг нуфузли нашрлари 18 ёшли қиз билан ҳамкорлик қилиш пайига тушиб қолди.
Қиз тез орада элит моделлар қаторига кирди. У Американинг деярли барча журналлари муқовасини безади. Бруно Марс, Келвин Хариссон, Жастин Бибер каби машҳур юлдузлар клипларида чиқиш қилди ва ном қозонди.
Миша амаки Бокудан чиқиб кетган 1989 йилда туғилган Ксения Дели ўтган йилнинг ёз ойида мисрлик миллиардер Усама Фати Рабаҳ Аш-Шарифга турмушга чиқди. 62 ёшли қайлиқ тўй маросимини Грециядаги машҳур Санторин оролида ўтказди.
Дели шахсий ҳисоб рақамини бойитиш учун энди тер тўкиши шарт эмасдек. Бироқ у журналлар учун суратга тушишда давом этмоқда ва бундан чарчаётгани йўқ. Мана энди у хайрия ишларида ҳам фаолликни оширишга қарор қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”