
Тошкент вилояти ҳокимлиги охирги кунларда ижтимоий тармоқларда қизғин муҳокамага айланган Нурафшон шаҳридаги автотураргоҳ масаласига ойдинлик киритди. Айрим постларда гўёки фақат автотураргоҳ учун 4,5 миллиард сўм ажратилгани таъкидланиб, жамоатчилик орасида турли саволлар пайдо бўлган эди.
Ҳокимлик маълумотида қайд этилишича, бу маблағ фақат автотураргоҳ эмас, балки катта комплекснинг бир қисми сифатида кўзда тутилган. Вилоят прокуратурасига қарашли қарийб 1 гектар майдонда инфратузилмани замонавийлаштириш бўйича кенг кўламли лойиҳа амалга оширилмоқда. Мазкур лойиҳа асосида:
автотураргоҳ,
хизмат кўрсатиш нуқталари,
электромобиллар учун заряд станциялари,
яшил ҳудудлар,
пиёдалар йўлаклари,
дренаж ва ирригация тизимлари
барпо этилиши, шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилиши режалаштирилган.
Ҳокимлик таъкидлашича, қарор матнидаги “автотураргоҳ қуриш учун” ёзуви айрим тушунмовчиликларга сабаб бўлган. Аслида эса бу — автотураргоҳни ўз ичига олган бутун инфратузилма мажмуаси ҳақида кетмоқда.

Лойиҳанинг дастлабки қиймати 5,9 млрд сўм этиб баҳоланган. Бироқ мутахассислар томонидан айрим харажатлар қайта кўриб чиқилиб, оптималлаштирилган. Натижада умумий маблағ 4,5 миллиард сўмга туширилгани маълум қилинди.
Ҳокимлик жамоатчиликни нотўғри талқинларга берилмасликка ва расмий маълумотларга асосланишга чақирди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.