Жорий йилнинг 21 январь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масаласи муҳокама қилинган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
27 январь куни Термизда Сурхондарё вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Сурхондарё вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Шу куни Жиззах вилоятида ҳам Халқ депутатлари Жиззах вилояти давлат ҳокимияти вакиллик органлари депутатларининг бўшаб қолган ўринга Олий Мажлис Сенати аъзоси сайлови бўйича қўшма мажлиси бўлиб ўтди.
Яширин овоз бериш йўли билан ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Жиззах вилояти ҳокими, Халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгаши раиси Улуғбек Узаков Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.
Куни кеча Марказий сайлов комиссиясида ўтказилган навбатдаги йиғилишда 27 январь куни Сурхондарё ва Жиззах вилоятларида ўтказилган мажлислар баённомаларига асосан Улуғбек Узаков ва Эркинжон Турдимов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари этиб рўйхатга олинди.
Шунингдек, мажлисда айрим сенаторларнинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш ҳамда Бухоро, Самарқанд ва Сирдарё вилоятларида бўшаб қолган ўринларга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзолари сайлови ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.
Кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан Комиссиянинг тегишли қарорлари қабул қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»