
Фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарорига асосан қарздор Б.Бобоевдан вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.
Алимент пулини тўлашдан бўйин товлаб келган қарздор отага нисбатан дастлаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бироқ мазкур жазони ўтаб чиқган қарздор ота ўзига хулоса чиқармасдан, вояга етмаган фарзандини таъминлашдан бўйин товлашни давом эттириб, давлат ижрочисидан яшириниб юрган.
Қидирув ишлари давомида қарздор ота топилиб, давлат ижрочисига топширилган. Натижада, алимент қарзи 79,6 млн. сўмни ташкил этган қарздор отага нисбатан жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Бугунги кунда мазкур жиноят иши ҳужжатлари жиноят ишлари бўйича Боёвут туман судига юборилган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.