
Ўзбекистонда дори воситаларини беришда рецепт тартиби кучайтирилмоқда! Бу чора-тадбирлар даволаш хавфсизлигини ошириш ва инсон саломатлигини ҳимоя қилишга қаратилган.
Асосий мақсадлар ва ўзгаришлар
- Хавфсизлик биринчи ўринда: асосий дори воситаларининг аксарияти энди фақат шифокор рецепти билан берилади. Халқаро тажриба ҳам буни тасдиқлайди.
- Электрон назорат: ҳозирча айрим ҳудудларда электрон рецептлар тизими пилот тарзида жорий этилмоқда. Тизим босқичма-босқич бутун республикада татбиқ қилинади.
- Заруратдан ортиқча дориларга чек қўйиш: бу янги назорат тизими шифокорларнинг бир вақтнинг ўзида беморга ортиқча ва асоссиз дори тайинлаш (полипрагмазия) ҳолатларини чеклашга хизмат қилади.
- Палапартиш даволашга чек қўйиш: дори воситалари фақат шифокор назорати остида қабул қилиниши шарт. Назоратсиз қабул қилиш соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.
Эслатма: ҳар қандай янги тизимнинг илк босқичида техник қийинчиликлар бўлиши мумкин. Пилот режим айнан шу муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш учун жорий этилган.
Бу янгиликлар тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, дори воситаларидан нотўғри фойдаланишнинг олдини олиш ва энг асосийси – сизнинг даволаниш хавфсизлигингизни максимал даражада таъминлаш учун муҳим қадамдир.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.