08:14 / 09.02.2017
8 084

Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди

Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев жорий йилнинг 5 январь куни соғлиқн сақлаш соҳаси мутахассислари билан учрашувда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромовга чет элда фаолият юритаётган ўзбекистонлик шифокорларни Ўзбекистонга қайтариш, уларни иш ва етарли шарт-шароит билан таъминлаш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берган эди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.

8 февраль куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган “Пресс клуб”да Ўзбекистон Республикаси Соғлқини сақлаш вазири-Бош вазир ўринбосари Адҳам Икромов ҳам иштирок этиб, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган вазифалар қандай амалга оширилаётгани ҳақида ҳисобот берди.

“Чет элларда фаолият олиб бораётган тиббиёт ҳодимларининг рўйхатини туздик ва улар билан суҳбатлашаяпмиз. Авваламбор, хорижда фаолият олиб бораётганлар бизнинг талабимизга тўғри келиши лозим, яъни ўзбекистонда ишлашга ўзида қизиқиш бўлиши керак.

Қолаверса, ҳалқаро миқёсда тажрибали врачлардан йилига 250 тадан 500 тагача операциялар ўтказилиши талаб қилинса, бизда ҳам худди шундай. Бундан ташқари, мотивация масаласи ҳам бор.

Биринчидан, врачлар ва умуман тиббиёт ходимларига яхши шароит яратиш керак. Вилоятларда фаолият олиб боришлари учун врачларга шу йилнинг ўзида 340 та турар-жой қурилиб, фойдаланишга топширилиши кўзда тутилган.

Иккинчидан, моддий жиҳатдан мотивация, яъни ойлик маошни ошириш йўли билан чет элларда фаолият олиб бораётган ходимларимизни жалб этиш керак”.

Вазир сўзида давом этар экан, “Шу йилнинг ўзида чет элларда фаолият олиб бораётган врачларнинг 15 нафари ўзбекистонда иш бошлайди”, деб қўшимча қилди. Адҳам Икромов журналистларга юзланиб, ОАВ вакиллари таклифига кўра, Ўзбекистонга қайтарилган шифокорлар билан учрашув ўтказилиши мумкинлигини ҳам таъкидлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Чет элга кетган 15 нафар шифокор Ўзбекистонда иш бошлайди