13 184
Ўзбекистонда ҳар пайшанба жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилинди
Жиноятчилик ва уни олдини олиш минг йиллардирки долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Бу муаммо мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаган. Хусусан, қасддан одам ўлдириш ёки тан жароҳати етказиш, мол-мулкка тажовуз қилиш, фирибгарлик каби жиноятлар содир этилишда давом этмоқда. Аммо жиноятларни фош этиш ва сабабларини аниқлаш борасида камчиликлар ҳам учраб турибди.
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолияти, тизимда мавжуд муаммо ва камчиликлар, истиқболдаги вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилишида иштирок этиб, нутқ сўзлагани ҳақида хабар берган эдик. Президент йиғилиш давомида жиноят-қидирув фаолиятида жиддий нуқсонлар борлигини ва айрим жойларда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўртасидаги ҳамкорлик талаб даражасида эмаслигини таъкидлаб ўтди, деб ёзади Qalampir.uz сайти.
Шу мақсадда Ўзбекистонда ҳафтанинг ҳар пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни, деб эълон қилинди. Бу ҳақдаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан билдирилди.
Ҳафтанинг ҳар пайшанба куни ҳудудлар прокурорлари ва ички ишлар бошқармалари бошлиқлари маҳаллий телеканалларда чиқишлар қилиб, содир этилган жиноятлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари, олдини олиш бўйича тадбирлар ва профилактикаси ҳақида ахборот беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди