date

Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари Тошкентдаги Президент арчаси тадбирида қатнашди

Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари Тошкентдаги Президент арчаси тадбирида қатнашди

Тошкентда болаларни қўллаб-қувватлаш ва уларга янги йил кайфиятини улашиш мақсадида анъанавий “Президент арчаси” акцияси доирасида байрам тадбирлари ташкил этилди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.

Бу йилги байрамга “Меҳрибонлик” ва “Мурувват” уйлари тарбияланувчилари, “SOS” болалар шаҳарчалари, оилавий болалар уйлари ҳамда хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг фарзандлари таклиф этилди.

Иштирокчилар учун саҳналаштирилган томошалар, интерактив ўйинлар ва таниқли санъаткорлар чиқишларини ўз ичига олган дастур тақдим этилди. Тадбир ҳар бир болага эътибор қаратилган қувончли муҳитда ўтди.

Якунда болаларга Ўзбекистон Президенти номидан янги йил табриги ўқиб эшиттирилди. Мурожаатда ҳар бир бола мамлакат келажаги ва бебаҳо бойлик экани таъкидланди.

Жорий йилда 11,1 мингта президент совғаси тайёрлангани маълум қилинди. Тўпламга 24 турдаги ўқув анжомлари ва 34 хил ширинлик киритилган. Совғалар тасдиқланган жадвал асосида ҳудудларга етказиб берилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари Тошкентдаги Президент арчаси тадбирида қатнашди