date

Каттакўрғонда уколдан сўнг аёл вафот этди

Каттакўрғонда уколдан сўнг аёл вафот этди

Самарқанд вилоятининг Каттакўрғон туманида тиббиёт техникумини тамомлаган фуқаро дугонасига укол қилганидан сўнг фожеа юз берди. Таҗриба етишмагани ва дори воситасига организмнинг кутилмаган реакцияси оқибатида бемор аёл ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Маълумотларга кўра, дугоналар шифокор кўригига борган ва улардан бирига гайморит ташхиси қўйилган. Шифокор даволаниш учун уколлар курсини белгилаган, шундан сўнг бемор уколларни дугонаси — тиббиёт йўналишида ўқиган танишидан қилиб беришни сўраган.

Кўп маротаба илтимосдан кейин ҳамшира уколни ўзи ишлайдиган қандолат сехининг подвал қисмида қилган. Уколдан сўнг беморнинг аҳволи тўсатдан оғирлашган ва у дори таъсирига боғлиқ реакциялар сабаб вафот этган.

Суд жараёнида ҳамшираннг қасддан жиноят содир этмагани, шунингдек укол дугонаси босими остида қилингани инобатга олинди. Якунда унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Каттакўрғонда уколдан сўнг аёл вафот этди