date

Намангандa ажратилган йўлак можарога сабаб бўлмоқда

Намангандa ажратилган йўлак можарога сабаб бўлмоқда

Наманган вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати шаҳар кўчаларида жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлаклар бўйича расмий маълумот берди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Қайд этилишича, автобусларнинг эркин қатновини таъминлаш учун ажратилган йўлаклар чизилганига қарамай, айрим енгил автомобил ҳайдовчилари йўл белгиси ва амалдаги қоидаларга эътибор бермаяпти. Натижада улар ажратилган йўлак ҳаракатини тўсиб қўймоқда, автобус бекатига кириш-чиқишни ҳам беркитиб, жамоат транспорти ишига халақит қилмоқда.

Энг хавотирли томони, норозилик билдирган енгил машина ҳайдовчилари автобус ҳайдовчилари билан тортишувларга киришиб, айрим ҳолатларда бу ҳолатлар оммавий муштлашувгача етаётгани таъкидланди.

ЙҲХБ бундай вазиятлар кескин тарзда тўхтатилишини, қоидабузарлар аниқланиб, белгиланган тартибда жазоланишини маълум қилди. Қоидабузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Тўхташ ёки туриш қоидаларини бузиш” ҳамда “Маршрут транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакда ҳаракатланиш” моддаларига асосан жарима қўлланиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Намангандa ажратилган йўлак можарога сабаб бўлмоқда