date

Нукусда фирибгар 200 млн сўм талаб қилди

Нукусда фирибгар 200 млн сўм талаб қилди

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Нукусда фирибгарликда гумон қилинган 1974 йилда туғилган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Ҳуқуқ-тартибот идораларига 1984 йилда туғилган Нукус шаҳри фуқароси мурожаат қилиб, танишига умумий қиймати 938 млн сўмга тенг турли заргарлик буюмларини бергани, бироқ улар учун пулни ололмагани айтилган.

Шундан сўнг гумонланувчи аёлга ички ишлар органларидаги “таниш терговчи” орқали маблағни тезроқ қайтариб беришни “ҳал қилиб бериш”ини ваъда қилган ҳамда бунинг эвазига 200 млн сўм сўраган.

Тезкор тадбирлар давомида эркак махсус кимёвий модда билан олдиндан ишлов берилган пулларни олаётган пайтда ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 3-қисм “Фирибгарлик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилди. Унга 8 йилгача озодликдан маҳрум этиш жазоси таҳдид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Нукусда фирибгар 200 млн сўм талаб қилди