date

Россияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Россияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Ижтимоий ҳимоя агентлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Россияда оғир аҳволга тушиб қолган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Қайд этилишича, Россия Федерациясининг Ижтимоий мослашув маркази мурожаати асосида Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя агентлиги ва бошқа тегишли давлат идоралари ҳамкорликда чет элда қийналиб қолган фуқарони қўллаб-қувватлади. Аниқланишича, у соғлиғи билан боғлиқ муаммоларга дуч келган ва барча ҳужжатларини йўқотиб қўйган.

Натижада, 2025 йил 30 декабрь куни фуқаро “Москва–Истанбул–Тошкент” йўналиши бўйича тиббиёт ходимлари кузатувида Ўзбекистонга олиб келинди ва Тошкент вилояти ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказига жойлаштирилди.

Шунингдек, агентлик фуқаронинг ҳужжатларини тиклашда кўмак сўраб Ички ишлар вазирлигига расмий мурожаат юборгани билдирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Россияда ҳужжатсиз қолган ўзбекистонлик ватанига қайтарилди