date

Мирободдаги ерости йўлагида ҳужум қилган шахс ушланди

Мирободдаги ерости йўлагида ҳужум қилган шахс ушланди

Тошкент шаҳрида қизга ҳужум қилган эркак қўлга олинди, дея хабар берди пойтахт ИИББ матбуот хизмати. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Ижтимоий тармоқларда номаълум фуқаро ерости йўлагидан кетаётган қизнинг телефонини куч ишлатиб тортиб олгани ҳақида маълумот тарқалди. Ҳолат 2025 йил 21 декабрь куни Тошкентнинг Миробод туманида, Амир Темур кўчасидаги ерости йўлагида содир бўлгани аниқланган. 2004 йилда туғилган қизга югуриб келган шахс 500 АҚШ доллари қийматидаги мобил телефонни тортиб олиб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Тезкор-қидирув тадбирлари натижасида жиноятни 1999 йилда туғилган Мадумаров Отабек Оҳунжон ўғли содир этгани маълум бўлди. У аввал ҳам Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг “Ўғирлик” моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг “Босқинчилик” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олиш қўлланган.

Агар сиз ушбу фуқаронинг ноқонуний хатти-ҳаракатларидан жабрланган бўлсангиз, 102 қисқа рақамига ёки 71 206-42-54 телефон рақамига мурожаат қилишингиз сўралади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Мирободдаги ерости йўлагида ҳужум қилган шахс ушланди