date

Алишер Қодиров ўзбекларни Россиядан кетишга чақирди

Алишер Қодиров ўзбекларни Россиядан кетишга чақирди

“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров Хабаровскда Ўзбекистон фуқароси ўлими билан боғлиқ воқеага муносабат билдирди. Ижтимоий тармоқларда 2025 йил 12 декабрь куни Россиянинг Хабаровск шаҳрида Ўзбекистон фуқароси ОМОН ходимлари томонидан аёвсиз калтакланиб, вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалган. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Шундан сўнг Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ТИВга расмий нота юборди. Ўзбекистон томони ҳолатни батафсил ўрганиш, барча тафсилотларни аниқлаш ва айбдорларни қонун доирасида жазолашни талаб қилмоқда.

Алишер Қодиров ҳам вазият юзасидан фикр билдириб, Ўзбекистон фуқароларига Россияни тарк этишни тавсия қилди. У ўз телеграм-каналида вазият ой сайин кескинлашиши мумкинлигини, Россия махсус хизматлари Марказий Осиёдан борганлар эҳтимолий тартибсизликларда гумон қилинаётганини таъкидлаган.

“Ақлни ишга солинг, имкони қадар тезроқ Россиядан кетинг. Ҳеч қандай даромад болалар ва ота-оналар кўз ёши арзимайди”, — деган Қодиров.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. aliyevrasmiy
    aliyevrasmiy2 январ 2026 20:09
    Migrantlar yana shu insonni nazariga tushibdida
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Алишер Қодиров ўзбекларни Россиядан кетишга чақирди