date

Янги йил оқшомида дрифт қилганлар жазога тортилди

Янги йил оқшомида дрифт қилганлар жазога тортилди

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, Янги йил кечасида тунги осойишталикни бузган ҳайдовчиларга нисбатан чора кўрилмоқда. Бу ҳақда upl.uz хабар беради.

Ижтимоий тармоқларда Яшнобод туманидаги сквер атрофида “Mercedes-Benz” ва “VAZ-2107” рулидаги шахслар хавфли маневрлар, жумладан дрифт қилгани акс этган видео тарқалди. Улар бошқа автомобиллар ҳаракатига халақ бериб, йўл ҳаракати иштирокчилари, жумладан пиёдалар хавфсизлигига таҳдид туғдирган.

Ҳолат бўйича ҳуқуқбузарларга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг “Йўл безорилиги” моддаси билан баённома расмийлаштирилди. Уларга 1 йилдан 2 йилгача ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилиш, шунингдек 25 БҲМ (10 300 000 сўм) миқдорида жарима таҳдид солмоқда.

Қоидабузарларнинг автомобиллари жарима майдончасига жойлаштирилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Янги йил оқшомида дрифт қилганлар жазога тортилди