date

Навоийда 47 йўловчили автобус ағдарилди: қурбонлар бор

Навоийда 47 йўловчили автобус ағдарилди: қурбонлар бор

Навоий вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси одамлар ҳаётига зомин бўлди. Томди тумани ҳудудида салонида 47 нафар йўловчи бўлган автобус ҳаракат вақтида ағдарилиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро воқеа жойида ҳалок бўлди, яна бир неча киши жароҳат олди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 5 январ куни содир бўлган. ZHONG TONG BUS русумли автобус Зарафшон—Навоий йўналиши бўйлаб ҳаракатланаётган вақтда, уни бошқариб бораётган 1986 йилда туғилган ҳайдовчи руль назоратини йўқотган. 17 йиллик тажрибага эга ҳайдовчи бошқарувидаги транспорт воситаси йўлнинг ўнг томонига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати маълумотларига кўра, автобус техник жиҳатдан соз ҳолатда бўлган. Бироқ шунга қарамасдан, ҳодиса оғир оқибатларга олиб келди. Йўловчилар орасида бўлган икки нафар фуқаро олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Шунингдек, турли даражада тан жароҳатлари олган тўққиз нафар фуқаро шифохоналарга ётқизилган. Уларга зарур тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Айни пайтда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан тегишли идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Воқеа сабаблари ва барча ҳолатлар қонун доирасида ўрганилади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Навоийда 47 йўловчили автобус ағдарилди: қурбонлар бор