Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров имзолаган “Наманган вилоят маҳалларида 2017 йил февраль-март ойларида “Яраштириш комиссияси” ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги қарорга мувофиқ вилоят ҳокимлигининг ишчи гуруҳи тузилди, деб ёзмоқда Qalampir.uz сайти.
Вилоятда истиқомат қилувчи оилаларда маънавий муҳитни юксалтириш, ҳаётнинг ҳар қандай синови унинг қўрғонига дахлсиз бўлиши лозимлиги борасида тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Хилола Юсупова бошчилигидаги мазкур гуруҳ аъзолари шаҳар ва туманларда аразлашган оилалар рўйхатини шакллантириб, яраштирув ишларини бошлаб юбордилар.
Февраль ойининг ўзида, Поп туманида ўтказилган ана шундай савобли ишлар натижасида 50 та оила тикланди. Яраштирув комиссиясининг Чуст туманидаги фаолияти Акбаров Абдурашид сингари фуқароларнинг қувончига сабаб бўлди.
“Арзимаган сабаблар туфайли турмуш ўртоғим билан аразлашиб қолган эдик. Яраштирув комиссияси аъзоларининг тушунтириш ишлари давомида шуни англаб етдимки, ҳеч бир инсон оиласиз бахтли бўла олмайди. Мен бугун чин маънода бахтли инсонман. Чунки, бугун турмуш ўртоғим ёнимда, фарзандим бағримда, оилам бут”, дейди бахтиёр ота.
Ташкил этилган ишчи гуруҳ хизматлари сабаб, Чуст туманида ҳам қайта тикланган 33 та хонадонда хурсандчилик ҳукмрон. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди