Тошкентда Nexia икки машинани уриб кетди

24-январ куни соат 21:45 да (Тошкент вақти билан) пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманида учта автомобиль иштирокида ЙТҲ қайд этилди. Ҳодиса Нурафшон кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 27 ёшли Nexia-2 ҳайдовчиси ҳаракатланиб кетаётиб, рулни кескин ўнг томонга бурган. Бошқарув йўқотилиши оқибатида у йўл четида тўхтаб турган BYD электромобилига бориб урилган, унинг рулида 34 ёшли ҳайдовчи бўлган.
Зарб кучи таъсирида Nexia-2 кейинроқ яна бир тўхтаб турган машина — 41 ёшли ҳайдовчи бошқарган Nexia-3 билан ҳам тўқнашган.
ЙТҲ натижасида Nexia-2 ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, унга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қолган иштирокчилар жиддий зарар кўрмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан текшируволди суриштируви олиб борилмоқда, мутахассислар хавфли манёвр сабабларини аниқламоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!