16:43 / 26.02.2017
5 743

«Оскар»га номзод суриялик Холид АҚШга киритилмайди

«Оскар»га номзод суриялик Холид АҚШга киритилмайди

Суриялик оператор, «Оскар» мукофотига номзод қилиб кўрсатилган «Оқ дубулғалар» (White Helmets) қисқа метражли ҳужжатли фильмнинг катта қисмини суратга олган Холид Хатиб АҚШга бора олмайдиган бўлди, деб ёзади Соф.уз сайти.

Гап шундаки, АҚШ президенти Дональд Трамп жорий қилган, еттита мамлакат фуқароларини АҚШ ҳудудига киришини вақтинча тақиқлаш акти доирасига Холид ҳам мансуб. У суриялик бўлгани учун, эртага, 26 февраль куни Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган “Оскар” кино мукофотининг тақдирлаш маросимида иштирок эта олмайди.

CNN’нинг маълум қилишича, 21 ёшли бу операторга Америка визаси берилган, бу визанинг муддати тугамаган, аммо уни Истанбулдан Лос-Анжелесга учадиган самолётга қўйишмаган.

АҚШ ички хавфсизлик вазирлиги сўнгги лаҳзада ушбу кинематографистнинг киришини тақиқлашга қарор қилган. Вазирликнинг ички ҳужжатларида айтилишича, тақиққа Хатибга нисбатан топилган «салбий ахборот» сабаб бўлган. Таъкидланишича, бундай таъриф унинг террорчилар билан алоқалари ёки виза режими билан боғлиқ муаммоларини англатиши ҳам мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » «Оскар»га номзод суриялик Холид АҚШга киритилмайди