Салом бермагани учун компьютер клубида икки ўқувчи пичоқланди

Тошкентнинг Олмазор туманидаги компютер клубида 19 ёшли йигит икки нафар вояга етмаган ўқувчига пичоқ билан тан жароҳати етказди. У ўқувчилар салом бермаганини баҳона қилиб, улар билан қўпол оҳангда гаплашган ва суҳбат жанжалга айланган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Тошкентдаги компьютер клубларидан бирида жиддий ҳодиса содир бўлди. Пойтахтнинг Олмазор туманида 19 ёшли йигит клубда унга салом берилмаганини баҳона қилиб, икки нафар вояга етмаган ўқувчига пичоқ билан тан жароҳати етказган.
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси маълум қилишича, йигит клубга кириб, ўқувчилар билан қўпол оҳангда гаплашган. Суҳбат тез орада тортишувга айланиб, ўрталарда жанжал келиб чиққан. Оқибатда у олдидаги пичоқни ишлатиб, икки ўқувчини ярадор қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми — икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда гумонланувчи қўлга олиниб, қамоққа олинган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.






























Изоҳлар 0
…