date
views 13 018

Россияда бепул таълим олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига имтиҳон кунлари эълон қилинди

Россияда бепул таълим олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига имтиҳон кунлари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти маркази расмий сайтида жорий йил 9-10 март кунлари ўтказиладиган синов имтиҳонлари жадвали эълон қилинди.

"9 мартдан 10 март санасига қадар Тошкент шаҳридаги Россия таълим ва маданияти марказида гуманитар (ижодий) йўналишлар бўйича тест синовлари ўтказилади", — дейилган эълонда.

Тест синовлари Россия олий ўқув даргоҳлари вакиллари иштирокида ўтказилиши таъкидланган.

Имтиҳонларга паспорт, ручка, калькулятор ва телефонсиз келиш сўралган.

"Ҳужжатлар тўплами тест синовлари якуни бўйича тайёрланади", — деб қўшимча қилинган хабарда.


Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг февра ойида Россотрудничествонинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Россий олий ўқув юртларида бепул ўқиш учун рўйхатга олиш бошланганини эълон қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Россияда бепул таълим олмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароларига имтиҳон кунлари эълон қилинди
-->