date

Бухорода “хайп” учун одамни осиб реклама қилганлар жазоланди

Бухорода “хайп” учун одамни осиб реклама қилганлар жазоланди

Бухоро вилоятида ижтимоий тармоқларда “шов-шув” қилиш истаги яна бир бор жамоатчиликни ларзага солди. Пешку туманидаги ошхоналарнинг бирида Instagram учун саҳналаштирилган видеода фуқаро оёғидан осиб қўйилган, “қассоб” ролидаги шахс эса унинг атрофида пичоқ чархлаб тургани акс этган.

Қисқа вақт ичида тарқаб кетган бу тасвирлар одамлар орасида қаттиқ норозилик ва кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси билдиришича, ролик канал админи ва умумий овқатланиш шохобчаси эгалари ўзаро келишган ҳолда, мижозларни жалб қилиш ва ижтимоий тармоқда оммалашиш мақсадида тайёрланган.

Расмийларга кўра, ушбу “ҳайп” ортидан қилинган ҳаракатлар реклама ҳақидаги қонун талабларига ҳам, жамоат тартиби ва одоб-ахлоқ меъёрларига ҳам зид бўлган.

Тўпланган материаллар Пешку тумани жиноят ишлари бўйича судида кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаси билан айбдор деб топилди. Натижада уларга БҲМнинг 7 баробари миқдорида жарима тайинланди.

Айтиш жоиз, яқинда интернетда ўз ҳуқуқбузарлигини тарқатганлар учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ҳам биринчи ўқишда қабул қилингани хабар қилинган эди. Бу эса “контент” деб қилинган ҳар ишнинг ҳам оқибати борлигини яна бир бор эслатяпти.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бухорода “хайп” учун одамни осиб реклама қилганлар жазоланди