07:58 / 12.03.2017
13 543

Фарғонада қизлардан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди

Фарғонада қизлардан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди

2017 йил 08 март куни тунги соат 01.20ларда Фарғона шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига Фарғона шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилган, деб хабар қилган Ўзбекистон ИИВ матбуот-хизмати.

Фуқаронинг сўзларига қараганда, уч нафар номаълум шахслар темир жисм билан қуролланган ҳолда унинг хонадонига бостириб киришиб, унга тан жароҳати етказишиб, 2600 АҚШ доллари ва "Жентра" русумли автомашинасини эгаллаб, номаълум томонга яширинишган.

Ушбу хабардан сўнг воқеа жойига чиққан тезкор-тергов гуруҳи жиноят содир бўлган жойдан 9 дона бармоқ излари, бир дона узунлиги 120 см бўлган темир ва хонадонга ўрнатилган видеокамерадаги ёзувларни ашёвий далил тариқасида олишган.

Ҳолат юзасидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида, жабрланувчига тегишли бўлган "Жентра" русумли автомашинани шаҳарнинг Олтин куз кўчасида номаълум шахслар бошқариб кетишаётганлиги аниқланиб, улар Фарғона вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБга бевосита бўйсунувчи Фарғона батальони хамда Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ушланган.

Шунингдек, гумонланувчиларнинг ёнидан жабрланувчига тегишли бўлган 900 АҚШ доллари ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур босқинчилик жиноятини 1992 йилда ва 1993 йилда туғилган икки нафар қиз ҳамда 1997 йилда туғилган йигит биргаликда, олдиндан жиноий тил бириктириб содир этишгани аниқланган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада қизлардан иборат босқинчи гуруҳ қўлга олинди