date

Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида профилактика инспекторига пичоқ билан тан жароҳати етказилган ҳолат қайд этилди. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов Zamon.uz’га берган маълумотга кўра, воқеа 2026 йил 18 февраль куни соат 11:50 атрофида содир бўлгани ҳақида шаҳар прокуратурасига хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларда айтилишича, 2010 йилда туғилган, 9-синфда ўқийдиган вояга етмаган фуқаронинг бувиси чақируви асосида профилактика инспектори унинг уйига борган. Уйда, ошхонада инспектор билан ўсмир ўртасида тортишув чиққан.

Келишмовчилик авж олган пайтда, ўсмир профилактика инспектори орқа томони билан турган ҳолатдан фойдаланиб, стол устида турган ошхона пичоғи билан бир марта зарба бергани айтилмоқда. Жабрланувчига тиббий кўрик натижасида кўкрак қафаси соҳасида санчилган-кесилган жароҳат ҳамда қон кетиш билан боғлиқ асоратлар ташхиси қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 2026 йил 18 февраль куни вояга етмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида гумондор ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Фарғонада 9-синф ўқувчиси профилактика инспекторини пичоқлади