Россиялик полвон 312 тонналик порт кранини жойидан силжитди

  • 20 март 2017, 08:57
  • 4 321
  • Жамият
  • Россиялик полвон 312 тонналик порт кранини жойидан силжитди

    Россиянинг Узоқ Шарқ ўлкасининг пауэрлифтинг ва оғир атлетика бўйича чемпиони Иван Савкин 19 март куни оғирлиги 312 тонна келадиган порт кранини жойидан силжита олди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.

    Спортчининг айтишича, у кранни иккинчи уринишда 1,5 метрга силжита олган.

    Ушбу акция Приморье ўлкасининг Ливадия посёлкасидаги кемаларни таъмирлаш заводи ҳудудида ўтган. Завод ходимлари, маҳаллий аҳоли ва журналистлар рекорднинг ўрнатилиши гувоҳи бўлдилар.

    Савкин ёшлигини Қримнинг Ялтасида ўтказган.

    "Ялта яқинида Ливадия посёлкаси бор. Бизнинг рекорд Приморьенинг шу номдаги посёлкасида ўрнатилгани ўзига хос воқеа бўлди", деб айтган Савкин.

    Савкин ўз фаолияти давомида кўп тонналик аэробус, паром, тепловоз, "Оса" зенит-ракета мажмуаси, Т-34 ва Т-54Б танкларини жойидан силжита олган.
    [media=https://youtu.be/ys_F9Rf7iWM]

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Россиялик полвон 312 тонналик порт кранини жойидан силжитди