date

Бекободда ИИБ ходими урган фуқаро жасади 80 кунда топилди

Бекободда ИИБ ходими урган фуқаро жасади 80 кунда топилди

Бекобод шаҳрида жамоатчиликни ларзага солган воқеа юзасидан янги маълумотлар пайдо бўлди. ИИБ ходими томонидан автомашинада уриб юборилган, сўнг жасади Фарҳод каналига ташлаб кетилган 43 ёшли фуқаронинг танаси 80 кундан сўнг аниқланган. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, воқеа 2025 йил 11 декабрь куни содир бўлган. Маълум қилинишича, Бекобод шаҳар ИИБнинг катта тезкор вакили маст ҳолатда рулга ўтирган. Йўлда у фуқарони уриб юборганидан кейин, оғир жиноят изини яширишга уриниб, жасадни “Nexia” автомобилига юклаб, ҳодиса жойидан узоқроққа олиб кетган.

Кейин у турмуш ўртоғини чақирган. Аёл “Matiz” автомашинасида етиб келган. Ортиқча вақт йўқотмасдан, эр-хотин жасадни иккинчи машинага кўчириб, воқеа содир бўлган жойдан тахминан 35 километр узоқдаги Фарҳод каналига ташлаб юборгани айтилмоқда.

Шундан сўнг қидирув ишлари каналнинг жасад ташлаб кетилган нуқтасидан Сирдарё дарёсигача бўлган қисмида олиб борилган. Орадан қарийб уч ойга яқин вақт ўтиб, марҳумнинг жасади топилгани хабар қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Бекободда ИИБ ходими урган фуқаро жасади 80 кунда топилди