Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, ислоҳотлар жараёни ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида Навоий вилоятида бўлиб у ерда тадбиркорлар, фермерлар ва оддий халқ билан мулоқотда бўлди, деб хабар қилмоқда Соф.уз сайти.
Навоий вилояти, ўзининг меҳнаткаш халқи, ер ости ва ер усти бойликлари туфайли мустақиллик йиллачида илдам қадамлар билан ривожланди. Бугунги кунда вилоятда кончилик, металлургия, кимё, энергетика, қурилиш материаллари, пахта тозалаш, озиқ-овқат саноати изчил ривожланиб вилоят Республиканинг йирик саноат ҳудудига айланган.
Бугун Навоийда 17та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатмоқда: Навоий кон-металлургия комбинати, “Навоийазот”, “Қизилқумцемент”, “Навоий иссиқлик электр станцияси”, “Электркимёзаводи” шулар жумласидандир. “Навоий” эркин иқтисодий зонасида 18 корхона томонидан 100 дан ортиқ турдаги рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилмоқда.
Иқтисодий ривожланишда янги яратилаётган кичик бизнес субъектлари ҳам иштирок этди. Ўтган йилии Навоийда 866 та янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 611,9 миллиард сўм кредит ажратилди. Вилоятда 9500 дан зиёд янги иш ўрнлари яратилди.
Енгил саноат
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятига ташрифи давомида вилоятнинг бир неча туманлари ва корхоналарида бўлди. Ташриф бошида президент енгил саноатни ривожлантиришга қаратилган қатор лойиҳалар билан танишди.
Навоийда пахта толасини чуқур қайта ишлаб ва жаҳон бозори талабларига мос экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш мақсадида бир неча корхоналар яратилган.
Хусусан, Навоий шаҳрида “Бахт текстиль”, “Бахт Навоий”, Қизилтепа туманида “Тошработ текстиль” ва Навбаҳор туманида “Навбаҳор текстиль” корхоналари замонавий ва энергия тежамкор технологик ускуналар асосида сифатли ип-калава ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Ушбу корхоналар Миллий банк кредити ҳисобидан ташкил қилиниб у ерга Швейцариянинг “Ритер” ва Бельгиянинг “Пиканол” компанияларининг замонавий дастгоҳлари ўрнатилиши режалаштирилган.
Тери маҳсулотлари
Президент танишган кейинги соҳа бу — тери хомашёсини тайёрлаш ва қайта ишлаш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар бўлди.
Айни пайтда вилоятда 450 минг бош қорамол ҳамда бир миллион 950 минг қўй-эчки парваришланмоқда. Улардан йилига ўртача 930 минг дона тери олинади. Президент Кармана туманидаги “Камилла груп” масъулияти чекланган жамиятида Италия технологияси асосида тайёр чарм ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳа ишга тушгач, йилига 3,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имкони пайдо бўлади. Корхонада 40 иш ўрни яратилади.
Фермер хўжаликлари
Айни пайтда вилоятда 450 минг бош қорамол ҳамда бир миллион 950 минг қўй-эчки парваришланмоқда. Улардан йилига ўртача 930 минг дона тери олинади. Президент Кармана туманидаги “Камилла груп” масъулияти чекланган жамиятида Италия технологияси асосида тайёр чарм ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳасини кўздан кечирди. Ушбу лойиҳа ишга тушгач, йилига 3,2 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиш имкони пайдо бўлади. Корхонада 40 иш ўрни яратилади.
“Томорқадан самарали фойдаланиш бўйича аҳоли билан суҳбатлар ўтказиш керак. Хонадонларда 100 тадан парранда боқишни йўлга қўйиш, иссиқхоналарда лимон, унаби экиб, даромад олишни одамлар онгига сингдириш лозим. Аҳолининг ўз томорқасидан фойдаланиб, даромад топишга иштиёқи кучайса, уларнинг фаровонлиги ортади”, — деди Шавкат Мирзиёев фермерлар билан бўлиб ўтган суҳбатда.
Балиқ саноати
Вилоятда балиқчиликни ривожлантиришга ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Хусусан, Тўдакўл сув омбори ҳавзасида Вьетнам технологияси асосида йилига минг тоннадан зиёд балиқ етиштириш, Айдар-Арнасой кўллар тизимида инкубация цехлари ташкил этиш ва балиқ етиштириш бўйича мамлакатимизнинг барча вилоятларига 14 ҳудуд ажратиб бериш режалаштирилган.
Қоракўлчилик
Навоий вилояти қоракўл тери етиштириш бўйича мамлакатимизда етакчи ўринни эгаллайди. Навоийда Қоракўлчилик соҳасида чуқур ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, вилоятдаги 23 қоракўлчилик ширкат хўжалиги фермер хўжалигига, наслчиликка ихтисослашган иқтисодий барқарор 8 ширкат хўжалиги масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилади. 23 ширкат ҳисобида бўлган чорва моллари, қўра-қўтонлар, сув иншоотлари ва бошқа мол-мулклар кимошди савдолари орқали сотилиб, 900 дан ортиқ фермер хўжалиги ташкил этилади. Уларга чорва молларини боқиш учун 2,7 миллион гектар яйловлар берилиши режалаштирилган. Соҳада 2 минг 250 иш ўрни яратилади.
Фермер хўжалигининг дала шийпонида Маликобод маҳалласи онахонлари сумалак тайёрлади. Давлатимиз раҳбари улар билан ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар одамлар ҳаётида қандай акс этаётгани, хотин-қизлар турмушини фаровон қилиш, фарзандлар таълим-тарбияси тўғрисида самимий суҳбат қурди.
Маликобод маҳалласида яшовчи Жумагул Файзуллаева барча ислоҳотлардан аввало одамлар манфаат кўраётгани, мамлакатимиздаги ўзгаришлар халқимизнинг эртанги кунга ишончини мустаҳкамлаётганини фахр билан таъкидлади.
“Бизга шу ҳам бўлаверади, деган қараш билан яшаш вақти аллақачон ўтди. Уйида даромад топган, фарзандларини ҳам шу руҳда ўстирган оила фаровонлигига замин яратади. Давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлардан асосий мақсад одамларга елкадош бўлиш, фарзандларининг бахти-камолини кўриши учун барча имкониятларни яратишдир", — деди Шавкат Мирзиёев.
Янги уйлар
Президент Кармана туманининг Мустақиллик массивида барпо этилаётган қулай, арзон ва замонавий уй-жойлар, профилактика инспекторлари учун яшаш жойи, давлат идоралари раҳбарлари учун қурилган хизмат уйлари билан танишди.
Кармана тумани “Талқоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида янгиланган лойиҳалар асосида 32 хонадонга мўлжалланган икки қаватли ва 46 оила учун 2 сотихли уйлар барпо этилди. Тумани раҳбарлари учун Мустақиллик массивида 9 хизмат уйидан 4 тасида қурилиш тугалланиб, коммуникация тармоқларига уланди.
Сайёҳлик
Шавкат Мирзиёев Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи ёнидаги музей биноси, “Ҳунармандчилик маркази” мажмуаси, 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона лойиҳалари билан ҳам танишди.
Президент ушбу лойиҳаларни вақтида сифатли амалга ошириш, Чашма зиёратгоҳи майдонини кенгайтириш ва ободонлаштириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.
Шундан президент Навоий иссиқлик электр станцияси ва вилоятнинг бошқа йирик корхоналарида бўлди ва режалаштирилган лойиҳалар билан танишди. Ташриф сўнгида президент Навоий ташкил қилинган Халқ қабулхонаси билан танишди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди