Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан олинган тезкор маълумотга асосан, тегишли идоралар билан ҳамкорликда Жиззах тумани ҳудудида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ахборот хизматига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Тадбир давомида, Жиззах тумани ҳудудида яшовчи Ж.Сагатовнинг (исм-шариф ўзгартирилган) яшаш хонадони амалдаги тартибларга мувофиқ ва холислар иштирокида кўздан кечирилганда, ўз хонадонида ҳеч қандай ҳужжатларсиз МР-3 ва МР-4 форматдаги ҳар хил телесериал, бадиий ва жангари фильмлар, клип, концерт ҳамда қўшиқларни қўлбола усулда DVD ва CD дискларга ёзиб, сотиш учун тайёрлаб қўйганлиги маълум бўлди.
Тезкор тадбир давомида хонадондан жами 3135 дона контрафакт DVD ва CD дисклар ҳамда уларни кўпайтириш учун ишлатилган компьютер жамланмалари ва ҳар хил рангли бўёқлар ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Маълумот учун, 2017 йилнинг ўтган даври мобайнида Жиззах вилояти божхона бошқармаси томонидан аниқланган 29 та ҳолатда салкам 42 млн. сўмлик товар-моддий бойликларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
“Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди