Кеча, 6 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Молдова Республикаси Ташқи ишлар ва Европа билан интеграция вазири ўринбосари Лилиан Дарий ва Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Халаф Халафов қабул қилинди. Бу ҳақда ТИВ Ахборот хизматига асосланиб "Қалампир.уз" хабар берди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Озарбайжон ва Молдованинг сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Шунингдек, БМТ ва МДҲ каби халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳамкорликни янада ривожлантириш, аввало, савдо-иқтисодий соҳада кенгайтиришдан томонлар манфаатдор эканлиги таъкидланди ва икки мамлакат ишбилармон доиралари алоқаларини кучайтириш, етказиб бериладиган товарлар номенклатурасини бойитиш ҳақида сўз юритилди.
Суҳбат чоғида халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан ҳам фикр алмашилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»